Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Обод қишлоқ» дастури тўғрисида»ги Фармони ва «Обод қишлоқ» дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Хўжайли тумани Саманкўл овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қамисшали» ва «Бай жап» аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари қизғин паллага минган. Ушбу қишлоқ аҳоли пунктларида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари жорий йил апрель ойида бошланган бўлиб, октябрь ойига қадар давом этади.

 

 

Хўжайли тумани ҳокимлиги тақдим этган маълумотга кўра, туманда уй-жойларни таъмирлаш ва ободонлаштириш бўйича «Қамисшали» овулида 125 та хонадонни таъмирлаш ишларига  1 млрд 37 млн сўм режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 887 млн сўмлик таъмирлаш ишлари бажарилиб, режа 86 фоизга бажарилган. «Байжап» овулида эса 170 та хонадоннинг таъмирлаш ишларига 1 млрд 333 млн сўм режалаштирилган бўлса, ҳозирги кунда 121 та хонадонда 949 млн сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилиб, режа 71 фоизга бажарилган.

 

 

Хўжайли тумани қишлоқлари аввал коммунал хизматлардан қийналиб келган ҳудуд эди. Ҳар йили куз-қиш мавсумида аҳоли муаммолар гирдобига тушиб қолар эди, – дейди Хўжайли тумани ҳокими ўринбосари Азамат Нийетуллаев. – «Обод қишлоқ» дастури доирасида ушбу муаммолар бутунлай бартараф қилинмоқда. Электр энергияси таъминотини яхшилаш буйича «Қамисшали» овулида 23 километрлик электр тармоқларини таъмирлаш учун 2 млрд201 млн сўмлик ишлар бажарилди. «Байжап» овулида эса 21,1 километрлик электр тармоқларини таъмирлаш учун 2 млрд 240 млн сўм режалаштирилган.

 

 

Тумандаги ушбу икки қишлоқда табиий газ тармоқларини қуриш ва таъмирлаш буйича жами 69 млн сўмлик ишлар бажарилади. Ичимлик сув таъминотини яхшилаш буйича  «Қамисшали» овулида 11,6 км ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш учун 1 млрд 200 млн сўм ажратилган. «Байжап» овулида 6 км ичимлик сув тармоқларини янгидан қуриш учун 785 млн сўм режалаштирилган.

 

 

Ички ва хўжаликлараро йўлларини таъмирлаш буйича «Қамисшали» ва «Байжап» овулига 2 млрд 69,8 млн сўм ажратилган. Шунингдек, ободонлаштириш ишлари якуни билан ушбу қишлоқларнинг аввалги қоронғу кўчаларини чироқлар ёқтиртиб безаб туради.

Умуман олганда, жами туманга 16 млрд 812 млн сўм ажратилган бўлиб, бугунги кунга қадар шундан 6 млрд 940 млн сўмлик ишлар бажарилган.

 

М.Темирханова,

ҚДУ Журналистика талим йўналиши 3-курс талабаси