Ҳуқуқий муносабат

Маълумки, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари эҳтиёжлари учун сувдан оқилона фойдаланишни таъминлаш, сувни булғаниш, ифлосланиш ва камайиб кетишдан сақлаш чоралари кўрилиши натижасида исрофгарчиликнинг олди олинади.

Сув объектларининг ҳолатини яхшилаш, сувга доир муносабатлар соҳасида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим аҳамиятга эга. Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу борада батафсил тушунтириш берди.

– Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 72-моддасига кўра сувни ифлослантириш ёки булғаш, сув тўплагич иншоотларида сувни муҳофаза қилиш режимини бузиш, шунингдек, сув объектларига оқинди сувни оқизишга йўл қўйиш шартлари тўғрисидаги талабларни бузиш – фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 бараваригача, жумладан, 1 миллион 20 минг сўмдан 1 миллион 700 минг сўмгача жарима солинади.

Мансабдор шахсларга 5 бараваридан 10 бараваригача, хусусан, 1 миллион 700 минг сўмдан 3 миллион 400 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Гулноза Бобоева, ЎзА