Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактабида бўлиб ўтган кураш бўйича катталар (эркаклар ва аёллар) ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолиблари тақдирланди.

Мусобақанинг сўнгги куни жамоавий баҳслар бўлиб ўтди.Унда Тошкент шаҳри жамоаси биринчи, Самарқанд вилояти иккинчи, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Сирдарё вилояти жамоалари учинчи ўринларни қўлга киритди.

Шахсий беллашувларда  4  та олтин, 1 та кумуш ҳамда 9 та бронза медалига эга бўлган Қорақалпоғистон Республикаси полвонлари биринчи ўринни эгаллади. Мезбонлардан Шуҳрат Қилишбаев, Эргаш Айтбаев, Азада Медетбаева, Шахсанем Аманиязова, Сабрина Узоқбоева, Лариса Турежанова, Манзура Сейтмуратова, Тумарис Ҳабипова, Камила Туримбетовалар учинчи, Бахрам Сайтов иккинчи, Захиратдин Зайтов, Гулзабира Тилеуимбетова,  Умида Жуманиязова ҳамда  Асал Жалғасбаевалар биринчи ўринларга сазовор бўлди.

Кураш бўйича Қорақалпоғистон Республикасида илк маротаба ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақаси ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан кубок, диплом, медаль ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Довуд  Абибуллаев, Мақсад  Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА мухбирлари