Айрим одамлар билан мулоқот қилиш қувонч келтириши мумкин. Аммо баъзан бошқа бир киши билан суҳбатдан сўнг, ўзингизни ўта чарчагандек хис қиласиз, гўёки суҳбатдошингиз барча кучингизни сўриб олгандек туюлади. Одатда «Энергия вампирлари» деб аталадиган бундай одамлар, сизнинг ҳис-туйғуларингиз билан озиқланиши эҳтимолдан йироқ бўлсада, улар билан мулоқот қилиш ноқулайлик (дискомфорт) туғдиради. Халқ орасида бундай одамларни – «ёмон энергетикали» инсонлар деб аташади. Бундай паразит одамлар учун кимлар биландир жанжаллашиш ва сўкиниш завқ бағишлайди. Бу каби салбий энергетикалик одамларни уларнинг хулқи ва хатти-ҳаракати орқали аниқлашнинг имкони мавжуд бўлиб, улар 3 турга бўлинади.

1- тоифа

Доимий шикоят қилувчилар

Хаётдан мунтазам қониқмаган одамлар. Улар ўзларини хам ўзгартиришни исташмайди ва бошқаларга ўзининг негатив қарашларини “юқтириши” мумкин. Психологлар бундай инсонлар билан мулоқотни чеклашни маслаҳат беришади.

2- тоифа

Жанжалкашлар

Улар учун ҳар куни жанжал чиқариш ва сўкиниш одатга айланган холат. Бундай одамлар рақибини совуққонлик билан истерия ва кўз ёшларига осонгина олиб келишлари мумкин. Суҳбатдошнинг бу ҳолатга тушиши бу “вампирлар”га қувонч келтиради.

3-тоифа

Муаммоларни келтириб чиқарадиган одамлар

Улар ўз манфаати учун ва қийинчиликларга дуч келиб қолгандагина сиз ҳақингизда ўйлашади. Бундай дўстликдан фойда бўлмайди, шунинг учун асабларингизни сақлаб қолиш учун бундай одамлар билан алоқаларни ўрнатмаслик яхшироқ, дейди мутахассислар.

Хўш, бундай «вампир» одамлардан қандай қилиб ўзимизни ҳимоя қилсак бўлади? «Вампирликни» даволаш мумкинмикин? Саволларимизга психиатр Дилдора Амиржонова жавоб беради

Батафсил

Доимий равишда бошқаларга салбий таъсир кўрсатадиган бундай одамларни ҳимоя қилишнинг муҳим элементи – бу улардан узоқлашиш, кўринмас тўсиқ яратиш қобилиятидир. «Ёмон энергияли» одамлар билан алоқани сақлаб қолиш, ишонинг, Сизга жуда қимматга тушиши мумкин.

«Саломатлик сирлари» туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.

 

М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА