Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош Ассамблеясининг 2023 йил 16-20 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган юбилей 25-сессияси доирасида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Италиянинг “ARSENALE S. P.A.» компанияси ўртасида биринчи лойиҳа бўйича ўзаро тушуниш ва ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзоланди.
Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.
“Luxury Train Cruising” сайёҳлик поездининг ишга туширилиши Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси учун муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда. Поезд йўловчиларга саёҳат пайтида максимал қулайликни таъминлаш учун барча замонавий қулайликлар билан жиҳозланган бўлади.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА