Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Европанинг бир қатор давлатларида содир этилган, Қуръонни таҳқирлашга қаратилган ҳатти-ҳаракатни кескин танқид қилди.

“Мен Қуръони Каримни ёқишга оид ҳурматсизликни, тажовузкор амалларни, айниқса, зўравонлик ва бўлинишни тарғиб этувчи ҳаракатни қатъиян рад этаман”, деди у.

Олий комиссар эслатишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш сессиясида мусулмонларнинг муқаддас китобига қилинган ҳужумлар муносабати билан фавқулодда навбатдан ташқари йиғилиш ўтказилган. Афсуски, шунга қарамай, бир қатор мамлакатларда Қуръонни омма олдида ёқиш давом этмоқда.