Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А.Оринбаев иштирокида бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.

Сессияда Хожаметов Сабир Жаббарберганович Амударё тумани ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

С.Хожаметов Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири, Қорақалпоғистон  Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон  Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича қўмитасида масъул лавозимларда фаолият юритган.

Довуд Абибуллаев,  

ЎзА мухбири