Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда Тошкент вилоятидаги янги имконият ва ташаббуслар Оҳангарон тумани ва Ангрен шаҳри мисолида кўриб чиқилди.

Янги имкониятларни ишга солиш орқали Оҳангарон туманида йил якунигача қўшимча 180 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаш учун барчашароит етарли.

Бунинг ҳисобига 5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил қилинади ва қўшимча 40 миллиард сўм солиқ тушумларига замин яратилади.

Ангренда эса 150 миллион долларлик 80 та лойиҳани амалга ошириш, 7 минг нафар аҳолини банд қилиш ва қўшимча 35 миллиард сўмлик солиқ тушуми манбасини яратиш мумкинлиги ҳисоб-китоб қилинган.

Умуман, Тошкент вилоятида ишларни самарали ташкил қилиш орқали йил якунига қадар 2 миллиард долларлик янги лойиҳаларни бошлаш, бюджетга қўшимча 1 триллион сўм тушириш учун барча имкониятлар борлиги қайд этилди.

ЎзА