Республика бўйича 72 та бинода тест синовлари давом этмоқда

Бугун, 1 август санасида кўплаб абитуриентларнинг ҳаётида муҳим аҳамият касб этиши мумкин бўлган давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари бошланди.

Тест синовлари республика бўйича 72 та бинода, 2 сменада ўтказилмоқда. 2023-2024 ўқув йили учун 948 минг 486 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.

Маълумот учун имтиҳонлар ҳудудлардаги бинолар ва жойлар сиғимидан келиб чиқиб 13 августгача давом этади.

Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг YouTube каналида танишишингиз мумкин.

Фаррух Худоёров, Нишонбой Абдувоитов (+видео)