Айни пайтда Японияда бўлиб турган Алфраганус университети вакиллари “Kyoto Minsai” япон тили мактаби раҳбарияти билан учрашди.

2001 йилда ташкил этилган ушбу мактабнинг иккита филиали бўлиб, талабалар узоқ ва қисқа муддатли курсларда таҳсил оладилар. Тил мактабида японларнинг маданияти ва анъаналари, кундалик ҳаёти ҳақида ҳам кўпроқ маълумотлар олишингиз мумкин. Энг иқтидорли талабалари учун уч турдаги стипендия ҳам жорий қилинган.

Маълумки, Алфраганус университетида япон тили йўналиши ҳам мавжуд бўлиб, томонлар айнан япон тилини ўргатиш бўйича истиқболли ҳамкорлик келишувини имзоладилар.

Яъни, Алфраганус талабалари Японияга бориб ўқишини давом эттириш, япон ўқитувчилари эса Ўзбекистонга келиб дарс ўтиш имконияти яратилмоқда.

 

ЎзА