“Катта еттилик” давлатлари молия вазирлари ҳамда Марказий банк раислари 16 июль куни Ҳиндистонда учрашув ўтказади. Ушбу тадбир 17 июль куни бошланадиган молиявий “йигирматалик” мажлиси олдидан бўлиб ўтади, деди Токиода уюштирилган матбуот анжуманида Япония молия вазири Сюнъити Судзуки.

“G7 молия вазирлари ҳамда Марказий банк раҳбари учрашуви 16 июлда бўлиб ўтади. Учрашувда Украинани қўллаб-қувватлаш, банкларни ислоҳ қилиш ва халқаро солиқ масалалари муҳокама қилинади”, – деди у. Унинг айтишича, томонлар учрашув якунлари бўйича қўшма баёнотни эълон қилишни режалаштирмаган.

“Катта йигирматалик” (G20) давлатлари молия вазирлари ва Марказий банк раҳбарлари учрашуви 17-18 июлда Гужарат штатининг Гандинагар шаҳрида бўлиб ўтади. Япония бу йил G7 га, Ҳиндистон эса G20 га раислик қилмоқда.