Россия бош вазири Михаил Мишустин Польшанинг Смоленскдаги консуллик агентлигини ёпиш тўғрисидаги буйруқни имзолади. Тегишли ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий порталида эълон қилинган. Бу ҳақида “Анадолу” хабар берди.

“Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Польша Республикасининг Смоленск шаҳридаги консуллик агентлигини Смоленск вилояти ҳудудини ўз ичига олган консуллик округи билан ёпиш тўғрисидаги таклифини қабул қилинг”, – дейилади ҳужжатда.

Aгентликни ёпиш тўғрисидаги қарор Польша ҳукуматининг Россияга қарши нодўстона ҳаракатларига жавоб сифатида қабул қилинди. Хусусан, гап Польша ҳудудидаги Россия дипломатик мулки ноқонуний олиб қўйилгани ва Россиянинг Польшадаги дипломатик иштироки сезиларли даражада қисқариши ҳақида бормоқда, дея тушунтирди Россия ҳукумати.

РФ Вазирлар Маҳкамаси таъкидлашича, ҳукуматнинг жавоб чораси сифатида тасдиқланган буйруғи Россиянинг Польшадаги ва Польшанинг Россиядаги консуллик муассасалари тенглигини тиклашга имкон беради.

ЎзА