Кунчиқар мамлакат таълим ва фан вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, портлаш Япониядаги синов полигонида рўй берган.

«Jiji» ахборот агентлиги ёзишича, портлаш Акита префектурасидаги полигонда «Эпсилон-S» ракетаси иккинчи босқич двигатели синови пайтида рўй берган. Синов Япониянинг JAXA аэрокосмик агентлиги томонидан амалга оширилгани айтилмоқда. Жабрланганлар ҳақида ҳозирча ҳеч қандай хабар берилмаган, айни пайт фавқулодда вазият сабаблари ўрганилмоқда.

Япония кичик ракеталардан тижорат мақсадида фойдаланишни режалаштиряпти. Хусусан, ушбу ракеталар ривожланаётган мамлакатлар сунъий йўлдошларини арзон нархларда орбитага олиб чиқиш учун қўлланилади.