Кўп йиллик қидирув ишларидан кейин Эгей денгизида Буюк Британиянинг “HMS Triumph” сув ости кемаси топилди. Субмарин Иккинчи жаҳон уруши пайтида, 1942 йил экипажи билан бирга ғойиб бўлган, дея хабар берди Грециянинг “ERT” жамоатчилик телеканали.
1937 йил фойдаланишга топширилган ушбу машина урушда жуда кўп вазифани бажарган. Жумладан, британиялик аскарларни Грециядан Яқин Шарққа кўчиришда иштирок этган. Германия Грецияга бостириб кирганда оролни қўриқлаган. Кема 1942 йил 23 январда дом-дараксиз йўқолган.