Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”га ташриф буюрди.

Вазир “Diba Innovation HUB” биноси билан танишиб, келгусидаги режалар ва истиқболли лойиҳалар ҳақида фикр алмашди.

“Бу лойиҳадан катта натижалар кутяпмиз. “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи” икки давлатнинг ўзаро илм-фан технологиялари ва ютуқларини алмашишда кўприк вазифасини бажаради.

Эрон ва Ўзбекистоннинг келгусидаги ҳамкорлигига ушбу марказнинг ҳиссаси қўшиши ва бу ерда йирик лойиҳалар амалга оширилишига ишончим комил. Ушбу марказда халқаро кўргазмалар, форумлар ташкил этилади”, деди вазир.

Маълумот учун, инновацион ҲУБнинг қурилиш жараёни эндигина якунланди. У 5 қаватдан иборат бўлиб, 4-қавати “Тошкентдаги Эрон инновациялар ва технологиялар уйи”дир. Марказда кафе, ресторан, дам олиш хоналари ҳам мавжуд.

ЎзА