Янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида фуқаролик ҳуқуқий шартномаларга оид баъзи зарур қоидалар ўрин олган.

Яъни янги кодекснинг 11-моддаси 12-қисмига кўра фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари татбиқ этилмаслиги белгилаб қўйилди.

Энг асосийси, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномаларни тузишга нисбатан чекловлар ҳам белгиланмоқда.

Юқоридаги 11-моддаси 3-қисмига кўра, ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланиши қайд этилмоқда.

«Юрист тавсияси» рукнини кузатиб боринг ва ўз ҳақ-ҳуқуқларингизни қонуний ҳимоя қилинг.

Батафсил:  

М.Турдалиева, H.Абдувоитов ЎзА