Испанияда синхрон сузиш бўйича ўтказилган жаҳон кубогининг супер финалида Диана Онкес, Зиёдахон Тошхўжаева ҳамда Анна Вашенкодан иборат терма жамоамиз аъзолари икки дастур бўйича ўз маҳоратларини намойиш этди.

Супер финал баҳсларининг илк кунида ҳамюртларимиз техник дуэт машқида иштирок этиб, 194.4066 балл жамғаришга муваффақ бўлди. Иккинчи куни ўтказилган эркин дастур баҳсларида терма жамоамиз аъзолари 152.2250 баллга эга бўлди.

Тўпланган баллар сарҳисобига кўра, ҳамюртларимиз синхрон сузиш бўйича жаҳон кубогининг супер финал якунида иккала дастур бўйича 8-натижага эришди, дейилади Миллий олимпия қўмитаси хабарида.

Т. Рўзиев, ЎзА