АҚШнинг собиқ вице-президенти Майк Пенс 2024 йил ноябрда президентлик сайловида қатнашмоқчи. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар қилди.
Сиёсатчи 6-7 июнь кунлари Вашингтонда оммага ўз сайлов кампанияси ҳақида эълон қилишини айтди. Пенс номзоди Республикачилар партиясидан қўйилади.
Аввалроқ Британиянинг “Sky News” нашри аввалги Президент Дональд Трамп собиқ ҳамкорини бўлажак сайловдаги асосий рақиблардан бири деганди.
Ижтимоий сўров натижасига кўра, Пенс республикачи номзодлар орасида учинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Маҳаллий матбуот ёзишича, Майк 2021 йил январь ойида Капитолияга ҳужум уюштирилгандан кейин собиқ раҳбари билан йўлини айирган.
ЎзА