“Швеция зиммасига олган мажбуриятини бажариш учун янги қадам ташлади, бир неча кун аввал мамлакатда терроризмга қарши кураш бўйича янги қонун кучга кирди”, дейилади НАТО бош котиби Йенс Столтенберг берган баёнотда.

Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан кечган музокарадан сўнг уюштирилган матбуот анжуманида альянс раҳбари Стокгольм ва Анқара Швециянинг НАТОга қабул қилиниши бўйича қайтадан маслаҳатлашув учрашуви ўтказишини маълум қилди.

– Мадрид саммитида Туркия, Финляндия ва Швеция НАТОга йўл очадиган уч томонлама меморандум имзолаган эди, – деди Столтенберг. – Бу уч давлат ҳамкорлигини, айниқса, терроризмга қарши кураш соҳасидаги алоқани мустаҳкамлаш бўйича доимий механизм яратишни назарда тутади. Бугун мен Туркия Президенти билан мазкур механизм доирасидаги учрашув 12 июнда ўтказилиши бўйича келишиб олдим.