Ўзбекистон Респубдикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 11 апрель куни Ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш ҳамда улар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани  ҳокимининг Олмазор маҳалласи ҳудудида ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳалла ҳудудида истиқомат қилувчи “қизил” тоифага киритилган ёшлар билан мулоқот қилиниб таклиф ва мурожаатлари ўрганилди.


Учрашувдан сўнг, ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлардан Зубайда Комилжанова ва Махмуджон Мадрахимовларнинг хонадонларига ташриф буюрилиб ҳолидан хабар олинди ва бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Бугунги кунда Олмазор маҳалласида 14-30 ёшдаги 1020 нафар ёш истиқомат қилади. Ушбу ёшлар орасидан 502 нафари “яшил” тоифага, 518 нафари “сариқ” тоифага, 34 нафари эса “қизил” тоифага ажратиб олинган. Жорий йилда маҳаллада истиқомат қилувчи ижтимоий-иқтисодий муаммоси мавжуд 22 нафар ёшни “Ёшлар дафтари”га киритиш режалаштирилган.

Диёрбек ОРАЗМАТОВ,

Қорақалпоқ давлат университети ахборот ҳизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1 – босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги