Бугун Элликқалъа туманида “Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик” ёшлар фестивалига старт берилди.

Туман марказий ўйингоҳидан эрталабдан туман ҳокими С. Авезов, тегишли масъуллар, тумандаги корхона ва ташкилотлар ходимлари, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида юриш марафони ва бадантарбия машқлари ўтказилди.

Туман 1-сонли болалар спорт мактабида сузиш, кураш, гимнастрада, cтол тенниси бўйича “Солиқчи кубоги”, шахмат бўйича “Ёшлар ишлари агентлиги” кубоги мусобақалари ўтказилмоқда.



Фестиваль доирасида “Ҳоким ва ёшлар учрашуви”, “Менинг фарзандим Ўзбекистон фахри!”, “Замонамиз қаҳрамонлари” лойиҳалари, Ёшлар сайллари давомида “Китобхонлик викториналари”, китоб ярмаркалари, ёш рассомлар ва ҳунармандлар галереяси, Элликқалъа археологик музейи кўргазмалари, шахмат-шашка, стол тенниси, тош кўтариш мусобақалари, ёш гитарачилар чиқишлари каби турли маъданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва спорт мусобақалари ўтказилиши режалаштирилган.

Тадбир туман марказида  гала концерт билан якунланади.

Зафар ҚОЩНАЗАРОВ,

Қорақалпоқ давлат университети ахборот ҳизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1 – босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги