Судьялар олий кенгашининг қарори билан:
Аҳмеджонова Шоирахон Алижоновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига;
Пўлатова Дилдора Тўраевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига;
Дадажонова Дилфуза Бурҳонитдиновна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Абдураҳмонов Ўткирбек Абдухалилович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгийўл туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Дадабоева Нилуфар Фарҳодовна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг судьяси лавозимига;
Худойбердиева Ҳабиба Валиевна – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг судьяси лавозимига;
Акимниязов Пурханатдийн Толбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Нукус ҳарбий судининг раиси лавозимига тайинланди.
***
Тожиева Нозимахон Муйдинжоновна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти Фарғона туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Наманган вилояти Наманган туманлараро маъмурий судининг судьяси лавозимидан озод қилинди.
Кушатов Санжар Тўйчиевич – судьялик ваколати муддати даврига Навоий вилояти жиноят ишлари бўйича Кармана тумани судининг судьяси лавозимига;
Саидов Мақсудбек Норбоевич – судьялик ваколати муддати даврига Бухоро вилояти Ғиждувон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
Зулфуқоров Муродбек Исмоилович – судьялик ваколати муддати даврига Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига тайинланди.
***
Олий Мажлис Сенати қарори билан Ҳамраев Алишер Шоназарович ва Зиганшина Гўзал Равилевна беш йил муддатга ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши аъзолари – Судьялар олий кенгаши судьялари этиб сайланди.
***
Сенат қарори билан Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди:
Нурали Жовлиев, Нодиржон Ҳожиматов, Шарофиддин Болиев, Дурдонахон Абдуқаҳҳорова, Абатбай Аяпов, Элбекжон Турғунбоев, Лутфулла Мамаражабов, Зоир Рустамов, Феруз Ражабов ўн йиллик муддатга Олий суд судьяси лавозимига сайландилар.
ЎзА