Амударё телевидениеси таҳририятининг “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси доирасида қатор тадбирлар ўтказилмоқда.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, грант лойиҳаси доирасида навбатдаги “Кўчма кутубхона” тадбири Қангли овулидаги 67-сонли мутаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда мактаб ўқувчи-ёшлари билан биргаликда ўқитувчилари ҳам иштирок этишди.

Таъкидланганидек, ёшлар маънавиятини юксалтириш, китобхонлик маданиятини янада кучайтириш, аҳолининг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада кучайтириш мазкур лойиҳа да муҳим аҳамият касб этмоқда.  Ман шундай тадбирлар туфайли китобхонлар сафи ортмоқда. Бу туман ва республика миқёсида ўтказилаётган китобхонлик танловларида ғолиб бўлаётган кўплаб ёшлар мисолида яққол намоён бўлмоқда.


Диёрбек ОРАЗМАТОВ,

Қорақалпоқ давлат университети ахборот ҳизмати ва жамоатчилик билан алоқалар йўналишининг 1 – босқич талабаси.

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги