«Бугун биз сиёсий қатағонлар ва очарчилик қурбонларини хотирлаяпмиз. Тоталитаризм жиноятлари халқимиз онгида чуқур из қолдирган. Тарихимизнинг ушбу қоронғи саҳифаларини ўрганиш, барча айбсиз айбланганларга нисбатан адолатни тиклаш муҳимдир.

Ҳар биримизнинг бурчимиз – ўтмишнинг даҳшатли сабоқларини ўзлаштириш ва бундай воқеалар келажакда такрорланмаслиги учун барча имкониятни ишга солиш. Биз оғир синов пайтларда собит турган, миллатнинг бирлигини сақлаб, гуманистик ғояларга содиқ қолган ўтмишдошларимизнинг умидларини оқлашимиз зарур», – деб ёзди Президент Қосим-Жомарт Тоқаев ўзининг ижтимоий саҳифасида.

Қозоғистонда ҳар йили 31 май куни Сталин режимида гуноҳсиз қурбон бўлганларнинг (очарчилик ва оммавий қатағон, қувғин ва мажбурий депортация қилинганлар) хотираси ёд этилади.

Совет ҳокимияти йилларида жами 40 миллионга яқин одам репрессияга учраган. Статистикакга кўра, Қозоғистонда 1921 йилдан 1954 йилгача 100 мингга яқин одам судланган, 20 мингдан зиёд киши отилган. Минглаб кишилар қамоқда сақланган, гувоҳларнинг айтишича, улар ҳам амалда ўлим жазосига ҳукм қилинган.