«Непаллик йўлбошловчи Ками Рита сешанба куни дунёнинг энг баланд чўққиси – Эверестга йигирма саккизинчи маротаба кўтарилиб, тоққа чиқиш бўйича рекорд ўрнатди», деб маълум қилди чўққига чиқишни ташкиллаштирган Seven Summit Treks компанияси ижтимоий тармоқ орқали.

“Бугун эрталаб Ками Рита йигирма саккизинчи маротаба Эверест чўққисини забт этишга муваффақ бўлди”, – дея хабар тарқатди мазкур компания.

Хабарда таъкидланишича, бундан олдинги рекордни ҳам 17 май куни Ками Ританинг ўзи ўрнатган эди,  22, 23 ва  24- рекордлар ҳам унга тегишли.

“Дунё томи”, деб таъриф берилган Эверест чўққиси илк бор 1953 йил 29 майда непаллик йўлбошловчи Тэнцинг Норгэем ва янгизеландиялик альпинист Эдмунд Хиллари томонидан забт этилган.