Бугун, 18 май куни Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак ва унинг япониялик ҳамкасби Фумио Кисида икки давлат ўртасида стратегик ҳамкорлик шартномасини имзолайди. Британия ҳукумати матбуот хизматининг маълум қилишича, Хиросима келишуви, деб номланган ҳужжат мудофаа, савдо, илмий-техникавий ҳамкорликни кучайтиришни назарда тутади.
“Кисида ва мен Ҳинд-Тинч океанида тинчлик ва хавфсизликни ҳамда қадриятларимизни, шу жумладан, эркин ва адолатли савдони ҳимоя қилиш муҳимлиги ҳақида жуда ўхшаш қарашларга эгамиз.
Хиросима келишуви қуролли кучларимиз ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга, иқтисодиётимизни юксалтиришга, жаҳон андозалари даражасидаги илмий ва технологик билимларимизни биргаликда кўтаришга қаратилган”, деб қўшимча қилди у.
Ҳужжат мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш қўшма машғулотларни фаоллаштиришни ўз ичига олади, унда икки баравардан кўпроқ Британия қўшинлари иштирок этиши кутилади.
Шартнома Буюк Британия ва Японияга иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун янги яримўтказгич технологиялари ва яшил ечимларни ишлаб чиқиш ва шунга оид қўшимча дастур тайёрлаш имконини беради.
ЎзА