Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги

ПҚ-4412-сонли қарорига асосан “Ўзагросуғурта” АЖ Бошқаруви раисининг ташаббуси билан суғурта соҳаси бўйича хориж тажрибасини ўрганиш, малака ошириш ва шу орқали мамлакатимиздаги суғурта бозорининг ривожига ҳисса қўшиш мақсадида Жамият тизимидаги бир гуруҳ ходимлар жорий йилнинг

15-24 май кунлари Чехия Республикасида ўтказилаётган “Суғурта маҳсулотларини сотишни бошқариш” мавзусидаги ўқув-амалий курсида иштирок этишмоқда.

Мазкур ўқув-курси машғулотларини Европа амалий фанлар ва менежмент институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Чехия Республикасидаги етакчи суғурта компанияларининг малакали мутахассислари олиб боришмоқда.

Шу билан бирга, Чехия суғурта компанияларининг амалиёти ва тажрибалари билан яқиндан танишиш режалаштирилган.

Маълумки, ривожланган давлатлар, айниқса Европа аҳолиси суғуртасиз ҳаётини тасаввур қила олмайдилар, суғурта турмуш тарзининг ажралмас бир қисмига айланган. Бунга сабаб улар яқинлари, оиласи ёки ўзининг ҳаёти, соғлиғи, қимматбаҳо мол-мулки, бизнесидан ва бошқа нарсаларидан турли табиий ҳодиса ёки форс мажор ҳолати оқибатида уларни кутилмаганда йўқотиши, ажралиши, моддий ва маънавий зарар кўриши мумкинлигини билишади. Ана шундай вазиятларда суғурталанганлиги туфайли бу мушкул вазиятдан талафотларсиз чиқиб кетишади.

Ўтказилаётган ўқув-амалий курсида хорижда фаолият юритаётган суғурта компанияларининг мазкур ва бошқа ижобий тарафларини ўрганиш, хориж тажрибаси яъни суғурта соҳасини шу кунга етиб келгунга қадар қандай “йўлни” босиб ўтганлиги, бунинг учун нималарга эътибор берилганлиги бўйича малака ошириш мақсад қилинган.

Айтиш жоиз, жорий йилнинг март ойида ҳам тизимдаги 16 нафар раҳбар ходим Чехия Республикасида суғуртага оид билим, кўникма ва малакаларини оширганлиги бўйича “Чакана савдо сегментида суғурта хизматларини амалга оширишда Чехия суғурта компанияларининг инновацион усуллари” йўналишида сертификатларга эга бўлишган.

Хулоса ўрнида, суғурта бозори ривожланган шу каби хорижий давлатларда малака ошириш бўйича лойиҳалар мамлакатимиздаги кадрлар салоҳиятини янада оширишга, улардаги илғор тажрибаларни юртимизда қўлланилишида замин яратади, шунингдек тегишли соҳа вакилларининг иш фаолиятида юксак натижаларга эришишида турки бўлиши шубҳасиздир.

Реклама ҳуқуқи асосида  

ЎзА