Испания ҳукумати Қиролликнинг 10 нафар фуқаросини, жумладан, президентлик ва парламент сайловларини кузатиш учун келган уч депутатни парламентарийни тутиб тургани ва мамлакатдан чиқариб юборгани учун Туркия ҳукуматига норозилик билдирган. Бу маълумотни “ТАСС” мухбирига Испания дипломатик манбалари тасдиқлаган.
Уларга кўра, нота Туркиядаги элчихона орқали юборилган.
“Europa Press” агентлигининг хабар беришича, Испания ҳукумати душанба куни мамлакатдан чиқариб юборилган 10 кишининг “асоссиз ва тушунтиришларсиз” ҳибсга олингани сабабли Туркиядан норозилигини билдирган.
“Фуқароларнинг ушлангани тўғрисидаги хабар эълон қилинганидан бошлаб Испаниянинг Туркиядаги элчихонаси жабрланувчилари ва Туркия расмийлари билан доимий алоқада бўлиб келган”, деган дипломатик манбалар.
ЎзА