2022 йил 22 декабрдаги Фарғона туманлараро иқтисодий судининг қарорига асосан, қарздор “Чимбой тумани йўллардан фойдаланиш” корхонасидан “Асл гранд оил” масъулияти чекланган жамияти фойдасига жами 583,3 миллион сўм қарздорлик ундириш белгиланган эди.
Мазкур суд ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани бўлимига жорий йил 20 январида келиб тушиб, ижро иши юритилган. Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор корхонага ихтиёрий муддат берилиб, тегишли ташкилотларга сўровнома юборилди.
Натижада қисқа муддат ичида жорий йил 10 апрелда белгиланган 583,3 миллион сўм қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ижро иши Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги қонуннинг 41-моддасига асосан тугатилди.
Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА мухбири