Кеча Туркияда бўлиб ўтган президент сайловида бир миллиондан ортиқ бюллетень ҳақиқий эмас, деб топилган. Сайлов комиссияси юз фоиз бюллетенни кўриб чиққандан кейин шундай хулосани эълон қилди.
Барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилгач, давлатнинг амалдаги раҳбари Режеп Таййип Эрдоған 49,24 фоиз овоз олгани маълум бўлган, овоз берувчиларнинг 45,06 фоизи унинг рақиби Камол Қиличдорўғли номзодини қўллаб-қувватлаган. Катта эҳтимол билан мамлакатнинг янги президентини сайловнинг 28 май куни бўладиган иккинчи тури аниқлаб беради.