Бугун Брюсселда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ва Европа Иттифоқи кенгаши раиси Шарль Мишель ўртасида учрашув ўтказилади.
“APA” агентлиги маълумотига кўра, эрталаб Мишель ва Алиев учрашуви режаланган, кеча Мишель ва Пашинян кўришган.
Уч томонлама музокара Жанубий Кавказда барқарорликни таъминлаш, Озарбайжон ва Арманистон муносабатини мувофиқлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракат доирасида ташкил этилган.
Хабарда айтилишича, 1 июнь куни Кишинёвда Европа сиёсий ҳамжамияти саммити доирасида Франция Президенти Эммануэль Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц иштирокида Озарбайжон-Арманистон етакчилари учрашуви режаланган.