Америкалик миллиардер Илон Маск ўтган йили кузда сотиб олган Twitter ижтимоий тармоғи учун янги бош директор топганини маълум қилди.

“X/Twitter учун янги бош директор топганимдан хурсандман. У тахминан олти ҳафтадан кейин ишга тушади”, – деб ёзган Маск ўзининг ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.  

Ҳозирда Twitter раҳбарлигини Маскнинг ўзи бажариб келмоқда.

Twitter Inc. 2006 йилда ташкил этилган. Компаниянинг ишлаб чиқарадиган асосий маҳсулоти қисқа хабарлар алмашишга мўлжалланган ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Маск 2022 кузда 44 миллиард долларлик харидни ниҳоясига етказган эди.

Компаниянинг бош қароргоҳи Нева штатида жойлашган.