Ўзбекистон ва Германия қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни янада мустаҳкамламоқда.
“Central Asia” сайти эълон қилган мақолада шу мавзу кўтарилган.
Муаллиф Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Германияга амалий ташрифи чоғида қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича қатор келишувларга эришилганини ёдга олади. Жумладан, “Deutsche Sparkassenstiftung für Internationale Kooperation” билан ўзаро англашув меморандуми имзоланганига тўхталади.
Қайд этилишича, ҳужжат мазкур немис компанияси қишлоқ хўжалиги суғуртасини ривожлантириш, Ўзбекистон банкларида айланма кредит маблағидан фойдаланиш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашишини назарда тутади.
– Ёш фермерлар Ўзбекистон ва Германия ҳамкорлиги доирасида бизнес юритиш асосини ўрганиш имконига эга бўлади. Ушбу ташаббус чет элда амалиёт, турли мавзуда семинар ташкил этишга ҳам ёрдам беради, дейилади хабарда.
Нигина Сафарматова, ЎзА