Жорий йилда дунё бўйича туризмдан тушган даромад 5 триллион АҚШ долларига етади. Бу 2019 йилги кўрсаткичнинг 86,2 фоизини ташкил этади, дейилади Хитой жамоатчилик фанлари Академияси ҳузуридаги туризмни ўрганиш маркази ва Жаҳон сайёҳлик шаҳарлари федерацияси биргаликда эълон қилган маърузада.
Маърузада таъкидланишича, туристик сафарлар сони 2022 йилда дунё бўйича 9,57 миллиардга етган, соҳадан топилган даромад эса жами 4,6 триллион долларни ташкил этган.
«Жаҳон иқтисодиёти аста-секин тикланмоқда ва глобал сайёҳлик индустриясини ёрқин келажак кутмоқда», – дейди туризмни тадқиқ қилиш маркази директори Сун Жуй.
2016 йилдан буён ҳар йили эълон қилиб борилаётган йиллик маъруза, сайёҳлик соҳасидаги тенденцияларни чуқур таҳлил қилиш натижасида тайёрланади ва дунёда туризмни ривожлантириш бўйича илмий прогнозлар тайёрлашга ва қимматли маслаҳатлар беришга қаратилган, деб ёзади Хитойнинг «Синьхуа», ахборот агентлиги.