АҚШда дефолт бўлиши бутун дунё учун қийинчиликлар туғдиради, деди мамлакат президенти Жо Байден Нью-Йоркда бўлиб ўтган тадбирда.

“Агар бизда қарзларимиз бўйича дефолт юз берса, бутун дунёда муаммо келиб чиқади”, – деган у.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозирги инқирозга республикачилар айбдор, чунки АҚШ ўзининг қарзларини тўлай олмайди. Унинг айтишича, агар дефолт юз берса мамлакат иқтисодиёти рецессияга тушиб қолади, Вашингтоннинг халқаро обрўсига катта зарар етади.

Бундан аввалроқ АҚШ молия вазири Жанет Йеллен давлат қарзлари ҳал қилинмаса, ҳукумат катта эҳтимол билан июнь ойига бориб ўз мажбуриятларини бажара олмай қолиши мумкин, деб огоҳлантирган эди.