6-7 май кунлари чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларининг ёзма (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзма иш) қисми бўлиб ўтди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, тест синовлари талабгорларга қулай бўлиши учун барча ҳудудларда, жумладан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилди.

Унда жами 21,7 минг нафардан зиёд талабгор иштирок этди. 52 нафар талабгор тартиб-қоидани бузгани учун тест синовидан четлатилди. Тест синовларида иштирок этган талабгорлар учун гапириш кўникмасини баҳолаш имтиҳонлари 11-31 май кунлари бўлиб ўтади.

Тест синови натижалари имтиҳонлар якунлангандан сўнг бир ҳафтада (7 июнь куни) эълон қилинади.

ЎзА