Озиш учун ва семиришга қарши дори ишлаб чиқариш саноати кейинги ўн йилликда 200 миллиард долларга етиши мумкин. «Barclays» фармацевтика компанияси европа тадқиқотлар бўлими раҳбари Эмили Филд Американинг CNBC кабел ва йўлдош телеканали орқали ушбу статистикани маълум қилди.

«Иммуноонкология ўтган ўн йилликнинг тарихи бўлди. Семириш кейинги ўн йилликнинг тарихига айланади, чамаси. Бизнинг фикримизча, яқин 10 йилда бозор талаби 100 миллиард долларга етиши мумкин. Агар ушбу  тенденция давом этаверса ундан икки баробар кўп ҳам бўлиши мумкин ва биз дунё бўйича оғир вазнлилар сони кўпайиб кетганига гувоҳ бўламиз», — деди Филд.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, сўнгги ўн йилликда  семиришнинг глобал кўрсаткичи қарийб уч баробарга ортган. Ҳозирда дунёда 1 миллиардга яқин одам клиник семиришдан азият чекмоқда, Уларнинг 650 миллиони катталар, 340 миллиони ўсмирлар ва 39 миллиони болалардир.