Бугунги глобаллашув жараёнларининг инсоният учун беқиёс янги имкониятлар яратилаётгани билан бир қаторда кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқараётган рост. Хусусан, миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдидларнинг ортиб бораётгани, ёт ғоялар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан ҳужум қилинаётгани, турли янглиш провокацион ундовлар, кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик ва бошқа таҳдидлар хавфининг ошиб бораётгани шулар жумласидандир.

Бундай салбий хатарларга эса миллий мафкурамиз, кучли ва енгилмас маънавиятимиз билан барҳам беришимиз мумкин.

Бугун шу маънода ИИО тизимида маънавиятни юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларга алоҳида фаоллик билан ёндашилиб, ҳар йили Республика бўйлаб “Маънавият ойлиги” ўтказиб келинмоқда. Кеча, 1 май куни ушбу ойликка старт берилди.

«Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!» шиори остида бўлиб ўтадиган мазкур «Маънавият ойлиги» 1 июнга қадар давом этади.

Хўш, бундай катта тадбирни ўтказишдан мақсад нима ва бунинг тизимга оид самарадорлиги айнан қайси жиҳатларда сезилмоқда?

М.Эшмирзаева, Д.Якубов, ЎзА