Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Бухоро вилоятининг Ғиждувон ва Пешку туманларида 2 та йирик шамол электр станциясини қуриш лойиҳаларини амалга ошириш доирасида Саудия Арабистонининг “ACWA Power” компанияси ва Осиё тараққиёт банки ўртасида 174 миллион АҚШ доллари миқдорида заём битимлари имзоланди.

Мазкур станцияларда умумий қуввати 1 ГВт бўлган 158 та шамол трубиналари ўрнатиш орқали йилига 3,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Ушбу станцияларнинг ишга туширилиши натижасида йилига 1, 1 миллиард метр куб табиий газ тежалишига ва атмосферага 1 миллион тонна зарарли газ чиқишининг олди олинишига эришилади.

Президентимизнинг 2021 йил 23 февралдаги ПҚ-5001 ва ПҚ-5003-сон қарорлари ижроси доирасида қурилаётган мазкур шамол электр станциялари 2024 йил якунида ишга туширилиши кўзда тутилган.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА