Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш Хитой – Украина муносабатларининг сиёсий асоси ҳисобланади, дея таъкидлаган Хитой Раиси Си Цзиньпин Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали бўлиб ўтган мулоқотда.

“Суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш Хитой – Украина муносабатларининг сиёсий асоси ҳисобланади. Томонлар келажакка нигоҳ ташлаши, икки томонлама муносабатларни узоқ муддатли истиқбол нуқтаи-назаридан режалаштириши керак”, – дея келтиради Си Цзиньпиннинг сўзларини Хитой Марказий телевидениеси.

Хитой етакчиси, шунингдек, мамлакатлар ўртасида анъанага айланган ўзаро ҳурмат ва самимий муносабатларни давом эттириш ҳамда Хитой билан Украина ўртасида стратегик ҳамкорлик ривожини ҳаракатга келтириш зарурлигини таъкидлаган.