ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёш авлодни бани башар мулки бўлган санъатга ошно этиш, ўғил-қизларимизда миллий-маданий қадриятларимизга ҳурмат ва садоқат ҳиссини кучайтириш, шу орқали ҳар томонлама комил инсонларни тарбиялаш чора-тадбирлари 5 та муҳим ташаббус доирасида янада кенг қамров касб этмоқда. Юртимизнинг олис ҳудудларидан бири саналган Мўйноқ туманида Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ва Маданият вазирлиги ҳамкорлигида  ташкил этилган тадбир замирида ҳам айнан шу мақсад мужассамдир.

Маданият соҳаси  вакиллари ва ўқувчи-ёшлар иштирок этган тадбирда мўйноқлик иқтидорли ижодкорлар Эркинбой Наметов ва Анвар Сайимбетовнинг ранг-тасвир ҳамда ҳайкалтарошлик  асарлари кўргазмаси намойиш қилинди. Ёш истеъдод эгаларининг анъанавий ва фольклор йўналишидаги қўшиқлари, куй ва рақслар барчага бирдек хушнудлик бағишлади. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари тумандаги Орол тарихи музейи ва “Кемалар қабристони”га саёҳат қилди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА