Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Беруний туман бўлими томонидан Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди.

Жумладан “И.А.” масъулияти чекланган жамияти автомактаби амалиётчи ходими М.Ш. фуқаро С.Т.дан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига олган 300 АҚШ долларини қайтариб бериш вақтида ушланган. Шунингдек терговга қадар текширув давомида М.Ш. бошқа бир фуқаро Ж.Ж.нинг 3,4 миллион сўм пулини қўлга киритиб, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтганлиги тўғрисидаги  ҳужжатларни сохталаштириб берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА