Германиянинг Берлин шаҳрида шахмат бўйича ўтказилаётган “The Armageddon Championship Series” чемпионати доирасидаги “Asia & Oceania” турнирида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов онлайн тарзда «Chessable Masters» турнирида ҳам қатнашмоқда.

Мазкур мусобақанинг нимчорак финалида нидерландиялик Аниш Гирини 2,5 — 0,5, 1/4 финалда ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5:1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратган Абдусатторов ярим финалда россиялик Денис Лазавикка қарши дона сурди. Шиддатли ўтган онлайн мусобақа 3:2 кўринишида ҳамюртимизнинг фойдасига ҳал бўлди.

Энди Нодирбек Абдусатторов «Chessable Masters» турнирининг ғолиблиги учун курашда франциялик Максим Вачиер-Лаграве билан онлайн рўбарў келади.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек бугун Германияда давом этаётган “The Armageddon Championship Series” чемпионатининг “Asia & Oceania” турнири чорак финалида нидерландиялик Аниш Гирига қарши баҳс юритади.

Т.Рўзиев, ЎзА