Қозоғистон парламенти Мажилиси (қуйи палата) депутатлари бугун республиканинг энг йирик партияси “Аманат” фракцияси раҳбари ва партия раиси Ерлан Кошановни қонун чиқарувчи орган спикери лавозимига сайладилар. “Казинформ” агентлиги хабарига кўра, парламентда бу ҳақда тегишли қарор қабул қилинган.
Кошанов номзоди учун депутатларнинг 98 нафари “ёқлаб” овоз берди, қарши овоз берганлар бўлмади.
“Яширин овоз бериш натижасида Ерлан Кошанов парламент раиси этиб сайланди”, дея маълум қилди қуйи палатанинг Саноқ комиссияси раҳбари Жанарбек Ашимжанов.
60 ёшли Кошанов сўнгги чақириқ парламент спикери лавозимида ишлаган. У 2022 йил 1 февралда қонун чиқарувчи органнинг собиқ раиси Нурлан Нигматулиннинг ўз лавозимини муддатидан олдин тугатиш тўғрисидаги ариза берганидан кейин спикер этиб сайланган эди.
Бунгача Кошанов Қозоғистон президенти маъмурияти раҳбари лавозимида ишлаган.
Бугун парламентнинг янги чақириқ депутатлари Альберт Рау ва Дания Еспаеваларни палата раиси ўринбосарлари этиб сайлашди.
ЎзА