21 март ҳолатига кўра, 16 мартда бошланган Туркманистон парламентига сайловнинг муддатидан олдин овоз бериш тартибига кўра, сайловчиларнинг 1.82 фоизи ўз ҳуқуқидан фойдаланиб бўлди. Бу ҳақда 23 март куни Республика сайлов ва референдум ўтказиш бўйича Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.

Туркманистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консулликларида ташкил этилган 42 та сайлов участкасида 13 минг 078 нафар фуқаро овоз бериши кутиляпти. Муддатидан олдин овоз бериш ҳар куни маҳаллий вақт билан соат 08:00 дан 18:00 гача бўлиб ўтади ва 25 мартгача давом этади.

Мамлакатда жами 3 миллион 496 минг 475 сайловчи рўйхатга олинган. Туркманистон парламентига сайлов 26 мартга белгиланган.

ЎзА