Politico нашрининг ёзишича, Франция миллий мажлисида депутатларга TikTok, WhatsApp ва Telegram каналларидан камроқ фойдаланиш маслаҳат берилган.
Хабарда мазкур тавсия TikTok, Snap, WhatsApp ва Instagram, шунингдек, Telegram ва Signal ижтимоий тармоқларига тегишли экани келтирилган.
Ҳужжатда айтилишича, ижтимоий тармоқлар хорижий разведка хизматлари фойдаланиши мумкин бўлган шахсий маълумотларни тўплаш эҳтимоли юқори.
Депутатларга биргаликда ишлаш учун Франциянинг ПО WIMI тармоғидан фойдаланиш маслаҳат берилди.
Аввалроқ Франция Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Оливье Веран Президент Эммануэль Макрон ҳамда ҳукумат аъзолари Хитойнинг TikTok иловасидан фойдаланишни тўхтатганини маълум қилган эди.