Бугунги кунда дунё аҳолисининг камида 26 фоизи тоза ичимлик сувидан мосуво экан. Ер юзидаги 47 фоиз инсон эса асосий санитария хизматидан фойдалана олмайди. Бу ҳақда БМТ ҳисоботида келтирилади.

Сўнгги 40 йил ичида сув истеъмоли ҳар йили қарийб 1 фоиз кўпаяди ва ўсишда давом этади, дейишяпти ташкилот экспертлари.

“4 миллиардга яқин одам йилига ўртача бир ой давомида жиддий сув танқислиги билан яшайди”, дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот бош муҳаррири Ричард Коннорнинг сўзларига кўра, 2030 йилга келиб аҳолини тоза ва оқова сув билан таъминланишини қўллаб-қувватлаш учун ташкилотга ҳар йили 600 миллиарддан 1 триллион долларгача маблағ зарур.

ЎзА