Аргентинанинг шимолида 6,4 магнитуда кучи билан зилзила рўй берди. Ер силкиши Жужуй провинцияси пойтахтида ҳам яққол сезилди, дейилади мамлакат миллий сейсмология хизмати тарқатган хабарда, деб ёзмоқда РИА Новости.
Аргентина билан чегарадош бўлган Чили мамлакати сейсмология хизмати маълумотида айтилишича, Аргентинадаги зилзила Чилининг шимолида ҳам кузатилган. Бу ерда унинг кучи 6,1 магнитудага етди, дейилмоқда.
Икки мамлакатда ҳам табиий офат туфайли юз бериши мумкин бўлган вайронагарчиликлар ёки жабр кўрганлар ҳақида маълумот қайд этилмагани айтилмоқда.
Умуман, мазкур минтақада ерости силкинишлари одатий меъёр ҳисобланади. Чунки, бу минтақада Тинч океанининг “оловли ҳалқаси» ўтган. Унинг узунлиги 40 минг километр бўлиб, вулқонлар ва тиктоник ёриқлар белбоғи ўтган. У Тинч океанидан Жанубий ва Шимолий Америка орқали Алясканинг жанубий қисмигача етиб боради ва у ердан Япония, Филиппин ва Индонезияга бурилади ҳамда Янги Гвинея, Янги Зеландия ҳамда Океания оролларининг жануби-ғарбий минтақаларида ниҳоясига етади.
Айнан “оловли ҳалқада” сайёрамизнинг машҳур вулқонлари жойлашган. Ер силкинишларининг 90 фоизи ҳам ушбу минтақаларга тўғри келади.