Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) ўнинчи юбилей саммити 2023 йил октябрда Туркистон шаҳрида бўлади, деб баёнот берди Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев жума куни Анқарада бўлиб ўтган ТДТ саммитида.
“Сизларни шу йил октябрь ойида муқаддас Туркистон шаҳрида бўлиб ўтадиган ТДТнинг ўнинчи юбилей саммитига таклиф этаман. Кузда Туркий давлатлар ташкилотига раислик қилиш ҳам Қозоғистонга ўтади. Биз ушбу даврда қатор аҳамиятли тадбирларни ўтказамиз”, – деди Тоқаев.
Қозоғистон раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир дунёда мураккаб геосиёсий ва иқтисодий вазият юзага келган. «Шундай шароитда Туркий дунёнинг ҳамкорлигини мустаҳкамлаш муҳим ҳисобланади. Шу йўл билан ташкилотимиз халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини эгаллаганини намойиш этади. Мамлакатларимиз сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиши керак. Бу Қозоғистон олиб бораётган ташқи сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади», – дея таъкидлади Тоқаев.