Хитойнинг Шинжон-уйғур автоном тумани жанубидаги баланд тоғларда янги оптик телескоп ўрнатилиши ҳақида хабар берилди.

Хитой Фанлар академияси қошидаги Шинжон расадхонаси маълумотига кўра, янги телескоп денгиз сатҳидан 4250 метр баландликда жойлашган Шинжон-уйғур автоном туманининг жанубий қисмидаги тоғлардаги кузатув бекатига ўрнатилади.

Хитойда учинчи йирик телескоп 1.9 метр бўлиб, 2024 йил июнда ишга тушади.

Мутахассисларнинг айтишича, янги телескоп ёрдамида олинган астрономик тасвирларнинг энг яхши сифати 0.4 бурчак сониясига етиши мумкин.

ЎзА